Ҳормуз бўғозидан ўтиш учун яна 20 та Покистон байроғи остидаги кемага рухсат берилди.
Бу ҳақда Покистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар ўзининг ижтимой тармоқ саҳифасида ёзган.
"Эрон ҳукумати Ҳормуз бўғозидан қўшимча 20 та Покистон байроғи остидаги кемага рухсат беришга рози бўлди; ҳар куни иккита кема бўғоздан ўтади", деб таъкидлади Ишоқ Дар.
У Эроннинг бу ҳаракати узоқ вақтдан бери кутилганини таъкидлади:
"Бу тинчлик хабари ва минтақада барқарорликка ҳисса қўшади. Мулоқот, дипломатия ва ишончни мустаҳкамлаш бўйича бундай чоралар олдинга силжишнинг ягона йўли".