Эрон Қуролли кучлари Бош штаби Эрон ҳудудидан Озарбойжонга дронлар учирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. "Эрон Ислом Республикаси барча давлатларнинг, хусусан, қўшни ва мусулмон мамлакатларнинг суверенитетини ҳурмат қилган ҳолда, Озарбойжон Республикасига қарши дрон учирилганини рад этади", дейилади баёнотда.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.