Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони ўринбосари генерал Ядоллоҳ Жаванининг айтишича, Эрон олий раҳбари Али Хомананий буюрганидек, Теҳрон Зангезур йўлаги шаклланишига йўл қўймайди ва Исроилнинг ўз чегарасида бўлишига тоқат қилмайди.
Ядоллоҳ Жаванийнинг айтишича, Ғарб давлатлари ва Исроил Эрон чегарасида янги фронт очишга ҳаракат қилмоқда, бироқ Боку қўшниси билан зиддиятдан қўрқади. Унинг қўшимча қилишича, Эрон «шаҳидларининг қони эвазига» Америка таъсиридан қутулиб, мустақил давлат бўлишга муваффақ бўлди ва ўз манфаатларини барча мавжуд воситалар, жумладан, ҳарбий машқлар билан ҳимоя қилади.
Зангезур йўлаги Нахчиван вилояти ва Озарбайжоннинг қолган қисми ўртасидаги 40 километрлик транспорт артерияси бўлиб, Эрон-Арманистон чегараси бўйлаб ўтади. Эрон коридорнинг очилишига кескин қарши.