Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон осмони очилди: Россия ва Амирликларга парвозларга рухсат берилди

Эрон осмони очилди: Россия ва  Амирликларга парвозларга рухсат берилди

Росавиация Россия авиакомпанияларига Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Эрон ҳудуди орқали парвозларни қайта тиклашга рухсат берди.

Маълум қилинишича, транзит рейслар Эрон авиация маъмуриятининг барча тавсияларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.

Шу билан бирга, агентлик ушбу қарор исталган вақтда қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини ҳам билдирди.

20 апрель куни Эрон Теҳрондаги асосий аэропортларини қайта очди. 25 апрелдан эса мамлакат бўйлаб яна ўнта аэропорт ишга туширилиши режалаштирилган.

Мутахассислар фикрича, бу қарор Россиядан Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Таиланд, Индонезия ва Шри-Ланкага парвоз вақтларини қисқартириши мумкин.

Шу билан бирга, туризм бозорида эҳтиёткорлик сақланмоқда. Сайёҳлар ҳозирча хавфсиз ва яқин йўналишлар — Туркия ва Мисрни афзал кўрмоқда.

Киритилди: Бугун 16:01. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!