Эрон Олий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний Уммон султони Ҳайсам бин Тариқ Ал Саид билан, ундан кейин эса ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад Ал Бусаиди билан Маскатда учрашди.
Mehrnews хабарига кўра, томонлар сўнгги минтақавий ва халқаро воқеаларни, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилишди.
"Шунингдек, томонлар Эрон-Америка музокараларидаги сўнгги воқеаларни кўриб чиқдилар ва иккала томоннинг манфаатларига жавоб берадиган мувозанатли ва адолатли келишувга эришиш йўлларини муҳокама қилишди. Муҳокамалар давомида улар минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш манфаатларида келишмовчиликларни бартараф этиш ва низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш воситаси сифатида мулоқот ва музокара жараёнига қайтиш муҳимлигини таъкидладилар", дейилади баёнотда.
IRNA хабарига кўра, Ларижонийнинг Уммон султони билан учрашуви қарийб уч соат давом этди ва ижобий ва конструктив муҳитда ўтди.