Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон олий раҳбари Исроилга ҳужум қилишни буюрди

Эрон олий раҳбари Исроилга ҳужум қилишни буюрди

Эрон олий раҳбари Ҳамас раҳбари Ҳания ўлдирилганидан сўнг Исроилга ҳужум қилишни буюрди.

Эрон Тел-Авив ва Ҳайфани бомбаламоқчи.

Эрон Тел-Авив ва Хайфа ҳудудидаги ҳарбий нишонларга дронлар ва ракеталар билан биргаликда ҳужум қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади The New York Times манбаларга таяниб.

Нашрнинг қайд этишича, эронликлар тинч аҳоли манзилларига ҳужум қилишдан қочишга ҳаракат қилади. Нашрнинг ёзишича, Теҳрон Яман, Сурия ва Ироқдаги иттифоқчи кучларни жалб қилиши мумкин.

NYT суҳбатдошларига кўра, Эрон олий раҳбари Али Хоманаий Яқин Шарқдаги можаронинг кенгайиши, жумладан Исроил ва АҚШнинг Эронга эҳтимолий ҳужумларига тайёргарлик кўришни буюрган.

Шунингдек, Эрон етакчиси Али Хоманаий Исмоил Ҳаниянинг йўқ қилинишига жавобан Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилишни буюрган.

Киритилди: 11:45 01.08.2024. Ўқилди: 3977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!