Бугун 17 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон музокараларни "можаро олдидан танаффус" деб баҳоламоқда

Эрон музокараларни "можаро олдидан танаффус" деб баҳоламоқда

Эрон АҚШ ва Исроил билан можаро қайта бошланиши эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal расмийлар ва разведка маълумотларига таяниб хабар берди.

Газета маълумотига кўра, Теҳронда ҳозирги музокаралар фақат "можаро олдидан қисқа танаффус" бўлиши мумкин, деган қараш мавжуд. Эрон томони тузилган меморандумни эса АҚШ ва Исроилнинг глобал иқтисодиётга босимни камайтириш ҳамда келажакда янада кенг кўламли кескинлашувга тайёрланиш учун вақт ютишга қаратилган эҳтимолий уриниши сифатида баҳоламоқда.

Нашрнинг қайд этишича, сўнгги икки ой давомида Теҳрон Ислом инқилоби соқчилари корпусининг мамлакат мунтазам армиясига таъсирини кучайтирган. Шунингдек, Эрон–Ироқ уруши фахрийлари муҳим лавозимларга тайинланган.

Бундан ташқари, мамлакат ичида контрразведка операциялари кўлами ҳам кенгайтирилган. WSJ бу чораларни Эроннинг эҳтимолий янги ҳарбий қарама-қаршиликка тайёргарлиги билан боғламоқда.

Киритилди: Бугун 11:09. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!