Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон мамлакатдаги биринчи ҳаво таксисини ишга туширди

Эрон мамлакатдаги биринчи ҳаво таксисини ишга туширди

Эрон 24 май куни мамлакатдаги биринчи ҳаво таксисини расман ишга туширди.

IRNA агентлигининг хабар беришича, ҳаво таксисининг биринчи рейси Керож ва Қазвин шаҳарларини боғлаб, мунтазам қатновларнинг бошланиши бўлди.

Вазир маслаҳатчиси ва Эрон Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ҳузуридаги Махсус иқтисодий зона (МИЗ) ва Паям халқаро аэропорти бош директори Муҳсин Ҳасанлу ушбу воқеанинг мамлакат авиация саноати учун аҳамиятини таъкидлади: "Ҳаво таксисининг ишга туширилиши катта истиқболларни ваъда қилувчи муҳим ютуқдир."

Ҳасанлунинг сўзларига кўра, янги транспорт тури Паям ЭИЗга янги инвестицияларни жалб қилиш, миллий иқтисодиётни рағбатлантириш ва Алборз вилоятини ривожлантиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, аҳолининг авиация хизматларидан кенг фойдаланиши учун қулай шароитлар яратилади.

"Ҳаво таксисининг жорий этилиши кам юкланган ҳаво йўналишларини жонлантиришда муҳим роль ўйнайди," - деди Ҳасанлу.

Эронда биринчи ҳаво таксисининг ишга туширилиши мамлакат транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва авиация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: 18:50 24.05.2025. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!