Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Исроилнинг жавоб зарбасига тайёрланмоқда — ОАВ

Эрон Исроилнинг жавоб зарбасига тайёрланмоқда — ОАВ

Эрон ҳукумати Исроилнинг Эрон ҳудудига жавоб зарбаси ва бошқа давлатлар ҳудудида унинг ходимлари ва ишончли вакилларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости "Wall Street Journal" нашрига таяниб хабар берди.

Эрон чоршанба куни ҳаво кучларини зарба беришга тайёрланаётганини ва денгиз флоти Қизил денгизда Эрон тижорий кемаларини кузатишни бошлашини айтди.

“Теҳрон, шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси кўп бўлган Суриядаги объектлардан ходимларни эвакуация қилишни бошлади”, — деди Сурия ва Эрон расмийлари ва маслаҳатчилари нашрга.

Сурия хавфсизлик мулозимларининг нашрга айтишича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Суриядаги юқори мартабали зобитларининг мавжудлигини қисқартирган, ўрта даражадаги зобитлар эса мамлакатдаги ўз лавозимларини тарк этмоқда.

"Исроил жавоб қайтаришдан олдин араб иттифоқчиларини огоҳлантиради ва Суриядаги Эрон билан боғлиқ нишонларга ҳужумларини чеклаши мумкин", деб қўшимча қилган маҳаллий араб манбалари.

Киритилди: 21:52 17.04.2024. Ўқилди: 1136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!