Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Исроил ва минтақадаги Америка ҳарбий базаларига зарбалар берди.
Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги ИИҚКга таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, “Ҳақиқий ваъда 4” операциясининг 68-тўлқини давомида Хорремшехр-4 ва Гадр ракеталари, шунингдек, дронлар ишлатилган.
"Ҳайфа ва Тель-Авивда йигирма бешта нишон йўқ қилинди", дейилади хабарда.
Ал-Ҳадд денгиз базасида (Уммон шарқда) Америка ҳарбийларининг олтита ёрдамчи ангарига зарба бериш учун УАВ ва круиз ракеталари ишлатилгани таъкидланган.
“Ушбу ангарларда сақланган Patriot ҳаво мудофааси ускуналарининг бир қисми бутунлай йўқ қилинди ва Шайх Исо базасидаги (Баҳрайн жанубида, Форс кўрфази соҳилида) логистика таъминоти жиддий зарар кўрди”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, Форс кўрфази, Ҳормуз бўғози ва Уммон кўрфазидаги кемаларга ҳар қандай шубҳали вазиятлар ҳақида ИИҚКга хабар бериш ва мониторинг ва текширувдан ўтиш буюрилгани қўшимча қилинди.
"Эрон Олий Раҳбари (Можтаба Хоменей) буйруғи билан Ҳормуз бўғози Қўшма Штатлар, Исроил ва уларнинг иттифоқчилари учун ёпиқ", дейилади баёнотда.