Эрон Исроилга баллистик ракета зарбаси бериши кутилмоқда.
Associated Press ва NBC манбаларига кўра, Эрон Исроилнинг Ливан жанубидаги амалиёти ва "Ҳизбуллоҳ" етакчисининг ўлдирилишига жавобан Исроилга баллистик ракета ҳужумини режалаштирмоқда.
АҚШ Исроилнинг мудофаа тайёргарлигини фаол қўллаб-қувватламоқда, дейди манбалар АҚШ расмийларига асосланиб. Улар «тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужум» Эрон учун жиддий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирмоқда.
Шу билан бирга, NBC телеканали хабарига кўра, Теҳрон Вашингтонга ҳалигача кенг кўламли урушни истамаслигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ливанга авиазарбалари оқибатида Эрон генерали ҳам ҳалок бўлганди.