Эрон Исроил разведка агентлиги Моссад учун жосусликда айбланган Муҳаммад Эмин Меҳдеви Шайстеҳга нисбатан ўлим ҳукмини ижро этди.
Tasnim ахборот агентлиги, адлия органларининг иш юзасидан ёзма баёнотини эълон қилди.
Баёнотда айтилишича, Эрон Олий суди томонидан тасдиқланган ҳукм эрталабки соатларда амалга оширилган.
Меҳдеви Шайстеҳ тахминан икки йил олдин ҳибсга олинган эди.
У Эроннинг мухолифатдаги Иран Интернатионал телеканали билан ҳамкорлик қилиш, Лондондан трансляция қилиш ва Моссад билан алоқадор кибергуруҳга раҳбарлик қилишда айбланган.