Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси яна Қатардаги АҚШ авиабазасига зарба берди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси яна Қатардаги АҚШ авиабазасига зарба берди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) "Ҳақиқий ваъда-4" операциясининг 59-тўлқинини амалга оширди.

Бу ҳақда ISNA ахборот агентлиги ИИҚК баёнотини иқтибос сифатида келтирди.

Таъкидланишича, Исроилнинг Тель-Авив ва Қуддус шаҳарларидан ташқари, Қатардаги АҚШнинг Ал-Удейд авиабазаси ҳам нишонга олинган:

"Америка базалари — Қатардаги Ал-Удейд, Қувайтдаги Али Салем, БААдаги Фужайра, Баҳрайннинг жанубидаги (Форс кўрфази соҳилида) Шайх Исо ва Ироқнинг Эрбил шаҳридаги база — Ғадр, Имад, Фатаҳ ва Ҳожи Қосим ракеталари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари билан ҳужумга учради."

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!