Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ базаларига ҳужум юзасидан баёнот берди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ базаларига ҳужум юзасидан баёнот берди

"АҚШ томонидан Эроннинг тинч мақсаддаги атом иншоотларига уюштирилган ҳужумга жавобан, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Қатарда жойлашган Ал-Удейд — АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги энг йирик ҳарбий базасига ракета зарбасини амалга оширди.

Мазкур жавоб зарбаси “Башарат ал-Фатҳ операцияси” доирасида амалга оширилди. У Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши томонидан маъқулланган ва “Хотам ал-Анбия” Марказий Қўмондонлиги бошчилигида ўтказилган.

Энди "ур ва қоч" даври тугади — агар бундай ҳужумлар яна такрорланса, АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги мавжудлиги тезроқ емирилади", дейилади баёнотда.

Эроннинг АҚШ базаларига қарши операцияси “Ғалаба хушхабари” деб номланди, деб хабар бермоқда Tasnim.

Киритилди: 22:29 23.06.2025. Ўқилди: 1400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!