Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон ҳукумати намойишчиларни қаттиқ жазо берилишидан огоҳлантирди

Эрон ҳукумати намойишчиларни қаттиқ жазо берилишидан огоҳлантирди

Мамлакат полицияси раҳбари Аҳмад-Ризо Радан давлат телеканали орқали чиқиш қилиб, ҳукуматга қарши ҳаракат қилаётганлар “душман” сифатида баҳоланиши мумкинлигини айтди.

Ризонинг таъкидлашича, бундай ҳолатда хавфсизлик кучлари намойишчиларга душманларга нисбатан қандай муносабатда бўлса, шундай муносабатда бўлади.

Ҳозирча мамлакатда кенг кўламли оммавий норозилик намойишлари қайд этилмаган, аммо шу йил январь ойида Эронда бўлиб ўтган йирик намойишлар хавфсизлик кучлари томонидан қатъий тарзда бостирилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, ўша воқеалар давомида 50 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган, кўплаб фаоллар қийноққа солинган ва 6,5 мингдан ортиқ намойишчи қатл қилинган.

Киритилди: Бугун 13:01. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!