Эрон ҳукумати мамлакат пойтахтини жанубга, Форс кўрфази қирғоқларига яқинроқ жойга кўчиришни режалаштирмоқда
Эрон президенти Масъуд Пезешкиённинг сўзларига кўра, иқтисодий сабабларга кўра Теҳронни пойтахт сифатида сақлаб қолишнинг иложи йўқ.
"Янги пойтахт учун ҳудуд танлангач, у ерга барча давлат идоралари кўчирилади. Шундан сўнг аҳолига кўчиб ўтиш имконияти берилади", — дея аниқлик киритди президент.