15 июнга ўтар кечаси Эроннинг ҳужуми чоғида оғир яраланган Исроилнинг Бат-Ям шаҳрида яшовчи аёл оғир жароҳатлар туфайли вафот этди. Бу ҳақда Исроилнинг 9-канал телеканали хабар бермоқда.
"Вазияти оғир деб баҳоланган 60 ёшли Бат-Ям шаҳрида яшовчи аёл вафот этди”, — дейилади агентликнинг Телеграм-каналида.
Аввалроқ Эроннинг Тель-Авив ва унинг чекка ҳудудларига уюштирган ҳужуми оқибатида 240 киши жароҳатлангани, улардан икки нафари оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди.