Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳормуз бўғози ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағайи маълум қилди.
У Ҳормуз бўғози орқали юк ташиш тўхтатилгани ҳақидаги бир нечта ОАВ хабарларини асоссиз деб атади.
Бағайининг сўзларига кўра, Эрон қуролли кучлари ўзаро англашув меморандумига мувофиқ савдо кемаларининг бўғоздан хавфсиз ўтишини таъминлаш учун зарур чораларни кўрди.
"Ушбу йўналишда юк ташиш давом этмоқда", деб таъкидлади Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Аввалроқ Германиянинг Bild газетаси Исроилнинг Ливанга ҳужумларидан сўнг Эрон Ҳормуз бўғозини ёпгани ва АҚШ билан музокараларни тўхтатгани ҳақида хабар берган эди.