Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон Ҳормуз бўғозини Уммон билан биргаликда бошқаришни истайди

Эрон Ҳормуз бўғозини Уммон билан биргаликда бошқаришни истайди

Эрон барча фуқаролик кемалари учун Ҳормуз бўғози орқали хавфсиз ўтишни истайди.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи ўзининг Телеграм-каналидаги постида маълум қилди.

"Ҳормуз бўғозининг қирғоқбўйи давлатлари сифатида Эрон ва Уммон бўғозни бошқариш ва у орқали ўтишни назорат қилиш бўйича бир-бири билан маслаҳатлашишнинг табиий ҳуқуқига эга ва биз айнан шуни қиляпмиз", деди у. Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳозирда Ҳормуз бўғозини бошқариш чоралари бўйича халқаро ҳуқуққа тўлиқ риоя қилинишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Ҳормуз бўғози устидан назорат АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўзаро англашув меморандумидаги муҳим жиҳатлардан биридир. Агар томонлар бу масала бўйича умумий тушунчага эриша олсалар, асосий муҳокама мавзуси Ислом Республикасидан бойитилган уранни олиб чиқиш бўлади. Эроннинг музлатилган активларини озод қилиш ва мамлакатга қарши қўлланилган санксияларни бекор қилиш - бу ечимга энг яқин масалалар.

Киритилди: Бугун 10:21. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!