Бугун 2 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Ҳормуз бўғози ёпилганин эълон қилди

Эрон Ҳормуз бўғози ёпилганин эълон қилди

Теҳрон Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги янгиланган ҳарбий ҳаракатлар фонида Ҳормуз бўғозини ёпганини эълон қилди.

Бу ҳақда Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси вакили Иброҳим Ризоий маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, парламент аъзолари "Ҳормуз бўғози хавфсизлигини таъминлаш бўйича стратегик тадбирлар" лойиҳаси доирасида бир қатор талабларни маъқуллаган. Шартларга кўра, Ҳормуз бўғози орқали юк ташишга фақат транзит тўловлари ва уруш компенсацияси тўлангандан кейингина рухсат берилади.

"Қўшма Штатлар билан уруш пайтида Эронга ҳар қандай зарар етказган давлатлар Теҳрон билан компенсация тўғрисида келишувга эришишлари керак, акс ҳолда уларга бўғоз орқали транзит қилишга рухсат берилмайди", дейилади баёнотда.

Кемалар, шунингдек, йўналишга кириш учун суғурта ва банк кафолатини олишлари керак.

Шуни таъкидлаш керакки, бугун АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғозидаги Эрон нишонларига қарши кенг кўламли ҳужумлар уюштирди. Ўз навбатида, ИИҚК Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базаларига қарши жавоб зарбаларини берганини хабар қилди.

Киритилди: Бугун 10:20. Ўқилди: 179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!