Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон ҳаво худудларини қисман қайта очди

Эрон ҳаво худудларини қисман қайта очди

Эрон 28 февралдан бери биринчи марта ўз ҳаво майдонини қисман қайта очди ва баъзи аэропортларда фаолиятни қайта тиклади.

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги мамлакат Фуқаро авиацияси бошқармасига таяниб хабар бермоқда

"Эроннинг шарқий ҳаво ҳудудидаги йўналишлар халқаро рейслар учун очиқ", деб таъкидлади бошқарма.

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияни бошладилар ва бир нечта шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштирдилар. Ўша куни Эроннинг олий раҳбари Али Хоманай ҳужумларда ҳалок бўлди. Қасос сифатида Эрон Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини уюштирди ва Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилди.

Киритилди: Бугун 16:45. Ўқилди: 327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!