Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Эрон Исроил ва минтақадаги Америка базаларига қарши "Ҳақиқий ваъда 4" операциясининг 69-тўлқинини амалга оширганини эълон қилди.
Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнот берди.
Нишонлар Исроилнинг Тель-Авив, Акко ва Ҳайфа шаҳарларидаги объектлар, шунингдек, ҳарбий таъминот компаниялари ва радар тизимлари бўлганлиги айтилмоқда. Минтақадаги Америка базаларига ҳам зарба берилди; F-16 ва F-35 қирувчи самолётларига ёқилғи етказиб берувчи самолётлар жойлашган ангарга ҳужум қилинди.
"Ал-Харж (Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёднинг жануби-шарқида) ва Али ас-Салим авиабазасига (Қувайт) Ғадр, Ҳайбаршақон, Зулфиқор ва Қиям ракеталари билан ҳужум муваффақиятли бўлди."
ИИҚК шунингдек, дронлар юқорида айтиб ўтилган нишонларга ҳам ҳужум қилганини маълум қилди.
Шуни таъкидлаш керакки, бир неча соат олдин ИИҚК бир нечта АҚШ ва Исроил нишонларини нишонга олган "Ҳақиқий ваъда 4" операциясининг 68-тўлқинини амалга оширган эди.