Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон ҳар қандай шароитда Ливан ёнида бўлишини билдирди

Эрон ҳар қандай шароитда Ливан ёнида бўлишини билдирди

Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лорижонинг таъкидашича, Эрон ҳар қандай шароитда Ливан халқи ёнида бўлади.

Ҳозирда минтақадаги саёҳати доирасида Ливанга ташриф буюрган Лорижони чоршанба куни эрталаб Бейрутга етиб келди ва ливанлик расмийлар билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Унинг айтишича, Эрон ва Ливан чуқур цивилизацияга эга бўлиб, асрлар давомида икки миллат ўртасида яқин муносабатлар сақланиб келган.

"Бу маданий алоқалар икки халқ орасида махсус бир муносабат уйғотган ва агар Ливан халқи азият чекса, Эрон халқи ҳам бу дардни ҳис қилади. Биз ҳар қандай шароитда азиз Ливан халқи ёнида бўламиз", — деди Лорижони.

Киритилди: 18:16 13.08.2025. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!