Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Эрон Қуролли кучлари марказий штаби бошлиғи "Хатам ал-Анбия" генерал Али Шадманийнинг Исроил зарбалари натижасида олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида айтилган.
Қайд этилишича, Шадманий ўтган ҳафта Исроилнинг зарбаси натижасида оғир жароҳатлар олиб, вафот этган.
17 июнь куни Исроил армияси матбуот хизмати Шадманий Эронга берилган тунги зарбалар чоғида йўқ қилинганини маълум қилди.