Эрон оммавий ахборот воситалари «Ғазо» деб номланган энг сўнгги ишлаб чиқарилган дрон тасвирларини тарқатди.
Ислом Республикаси Ғазо аҳолиси билан бирдамлик сифатида ном олган учувчисиз самолёт илк бор март ойида Доҳада бўлиб ўтган халқаро қурол кўргазмасида тақдим этилган эди. Дрон 13 тагача бомба кўтара олади ва 2000 км масофага уча олади.