Бу ҳақда Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож терма жамоанинг Туркиядаги йиғини олдидан журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Биз АҚШни бойкот қиламиз, аммо Жаҳон чемпионатини бойкот қилмаймиз", — деди Тож.
Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичида Бельгия, Миср ва Янги Зеландия билан бир гуруҳдан жой олган. Режага кўра, ушбу учрашувларнинг барчаси АҚШ ҳудудида ўтказилиши белгиланган.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати илк бор 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача давом этади. Туринир АҚШ, Канада ҳамда Мексикада бўлиб ўтади.
Эрон “Г” гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Белгия, Миср ва Янги Зеландия билан бирга ўйнайди. Гуруҳ ўйинларининг барчаси АҚШда ўтказилиши режалаштирилган.