Эрон армиясининг зарба берувчи дронлари Баҳрайндаги АҚШнинг "Шайх Исо" авиабазасига ҳужум қилиб, аэродром, самолётлар тўхташ жойи ва ёнилғи омборларига зарар етказди.
Бу ҳақда IRIB хабар бермоқда.
Ҳужум нишонлари "Шайх Исо" базасидаги аэродром, самолётлар тўхташ жойи, ёнилғи омборлари ва бир нечта алоқа пунктлари бўлган.
Эрон қўмондонлиги ушбу объект АҚШнинг минтақавий нишонларга, жумладан, Эроннинг ўзига қарши операциялари учун таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.
"Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг зарба берувчи дронлари "Шайх Исо" базасидаги аэродром, самолётлар тўхташ жойи, ёнилғи омборларига зарба берди", — дея телеканал ҳарбийларнинг баёнотидан иқтибос келтиради.