Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон Бош штаби: Теҳрон Туркияга ракета учирмаган

Эрон Бош штаби: Теҳрон Туркияга ракета учирмаган

Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби Туркия ҳудудига ракета учирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Баёнотда айтилишича, Эрон Қуролли кучлари қўшни ва дўст давлат бўлган Туркиянинг суверенитетини ҳурмат қилади.

«Эрон Қуролли кучлари қўшни ва дўстона Туркияга қарата ҳар қандай ракета учирилганини рад этади», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ Туркия Мудофаа вазирлиги Эрондан учирилган баллистик ракета муваффақиятли тутиб қолинганини маълум қилган эди. Ракета қолдиқлари Ҳатай вилоятининг Дортйол туманига тушган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Туркия расмийлари фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга содиқ эканликларини билдириб, зарур ҳолда жавоб чоралари кўрилиши мумкинлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 17:32. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!