Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Абдулраҳим Мусавий исроилликларни "жонларини сақлаб қолиш учун" Тель-Авив ва Ҳайфани тарк этишга чақирди.
Унинг нутқи Эрон телеканаллари томонидан намойиш этилган.
"Тель-Авив ва Ҳайфа аҳолиси ўз ҳаётларини сақлаб қолиш учун бу ҳудудларни тарк этиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда", - дея таъкидлади Мусавий.
Унинг сўзларига кўра, ҳозиргача ўтказилган амалиётлар олдини олиш учун огоҳлантириш бўлган.