Reuters агентлиги хабарига кўра, Теҳрон томонидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосига йўлланган мактубда Исроил "барча қизил чизиқларни босиб ўтгани ва халқаро ҳамжамият бу жиноятлар жазосиз қолишига йўл қўймаслиги кераклигини" таъкидланган.
"Эрон БМТ Низомининг 51-моддасида мустаҳкамланган ўзининг ажралмас мудофаа ҳуқуқини тасдиқлайди ва ушбу ноқонуний ҳамда қўрқоқларча қилинган ҳаракатларга қатъий ва мутаносиб равишда жавоб беради", дейилади мактубда.