Эрон БМТдаги ваколатхонаси ҳужжатни “сиёсий мақсадга йўналтирилган” деб атаб, аъзо давлатларни босим остида эмас, адолат асосида қарор қилишга чақирди.
АҚШ таклифида Эрондан Ҳўрмуз бўғозида ҳужумлар, миналаш ва ноқонуний йиғимларни тўхтатиш талаб қилинган.
Шунингдек, миналар жойлашуви ҳақида маълумот бериш ва гуманитар йўлак очишга кўмаклашиш ҳам кўзда тутилган.
Эрон эса ягона ечим ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва денгиз қатновини тиклаш эканини билдирмоқда.