Президент фармонига мувофиқ соғлиқни сақлаш бошқарув тизими қайта ташкил этилмоқда. Янги тартибга кўра бир қатор янги марказ ва инспекциялар тузилади, айрим тузилмалар эса тугатилади.
Қарорга кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси тизимидаги ташкилотлардан 880 та штат бирлиги мақбуллаштирилади. Шу ҳисобидан соҳа учун янги йўналишларда штатлар қайта тақсимланади.
Шунингдек, вазирлик ҳузурида Клиник аудит инспекцияси, Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш маркази ва Контент медиамаркази ташкил этилади.
Фармон билан соғлиқни сақлаш тизимидаги бошқарув штатлари ҳам тасдиқланди ҳамда айрим тузилмалар фаолияти тугатилиши белгиланди.