Теҳрон ядро дастури бўйича АҚШ ва Эрон музокараларининг тўртинчи раунди шу ҳафта охирида, 10-11 май кунлари бўлиб ўтиши мумкин.
Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф маълум қилди.
"АҚШ шу ҳафта охирида Эрон билан ядровий музокараларнинг тўртинчи раундини ўтказиш бўйича келишиб олишга ҳаракат қилмоқда”, деди у. “Агар бу амалга ошмаса, бу фақат АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарққа сафари туфайли бўлади”, — деди махсус вакил.
Унинг сўзларига кўра, Эрон билан музокаралар ижобий. "Биз қандайдир ютуқларга эришмоқдамиз. Умид қиламанки, улар музокараларни тўғри йўналишга олиб бормоқдалар. Президент бу иложи бўлса, дипломатик йўл билан ҳал қилинишини истайди, шунинг учун биз уларни ҳаракатга келтириш учун қўлимиздан келганини қиламиз", - деди Уиткофф.