Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон АҚШнинг Tomahawk қанотли ракетасини уриб туширди

Эрон АҚШнинг Tomahawk қанотли ракетасини уриб туширди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК, Эрон Қуролли Кучларининг элит бўлинмаси) Американинг Tomahawk круиз ракетасини йўқ қилди.

Эрон ҳарбийларининг баёноти маҳаллий Tasnim ахборот агентлиги томонидан келтирилди.

"Американинг Tomahawk ракетаси Эрон жанубидаги Керман вилоятининг Каҳнуж ҳудудида йўқ қилинди", деб маълум қилди ИИҚК.

Таъкидланишича, операция мамлакатнинг ҳаво ҳудудини доимий мониторинг қилиш ва минтақада жойлаштирилган ракета бўлинмаларининг тезкор жавоб чоралари доирасида амалга оширилди.

Бундан ташқари, ИИҚК, баёнотга кўра, Қувайтдаги Али ас-Салим авиабазасига, шунингдек, Қувайт қуруқликдаги кучлари штаб-квартирасига дронлар билан ҳужум қилди.

Аввалроқ Эрон АҚШ Кешм оролига зарба бергани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 10:20 24.07.2026. Ўқилди: 2171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар