Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрон АҚШдан ядровий келишув бўйича ёзма таклиф олмаган

Эрон АҚШдан ядровий келишув бўйича ёзма таклиф олмаган

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи Эрон АҚШдан ядровий келишув бўйича на тўғридан-тўғри, на воситачилар орқали ёзма таклиф олмаганини маълум қилди.

Бундан олдин АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Эронга янги ядровий келишув бўйича таклиф юборганини тасдиқлаган эди.

Шунингдек, Трамп Эрон ядровий дастури бўйича келишув якунланиш арафасида эканлигини таъкидлаган ва Теҳрон объектларига ҳарбий зарба берилишининг олдини олиш борасида оптимистик фикр билдирган.

Киритилди: 23:09 16.05.2025. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!