Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон АҚШдан 290 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда

Эрон АҚШдан 290 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда

Эрон судлари АҚШнинг бир неча ўн йил давомидаги ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар учун Вашингтондан 290 миллиард доллар компенсация ундириш ҳақида қарор чиқарган.

Эрон Адвокатлар ишлари бўйича суд маркази раҳбари Ҳасан Абдолианпурнинг маълум қилишича, Теҳрон Форс кўрфазидаги айрим араб давлатларига қарши ҳам даъво аризалари киритган. Эрон уларни АҚШнинг ҳужумлари учун ўз ҳудудларидан фойдаланишга рухсат берганликда айбламоқда.

Эрон телевидениесига кўра, талаб қилинаётган сумма фақат 2026 йил 28 февралда бошланган ҳарбий операция билан боғлиқ эмас, балки АҚШнинг бир неча ўн йиллик ҳаракатларини қамраб олади.

Киритилди: 11:27 24.11.2026. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар