Эрон Ислом Республикаси миллий манфаатларни ҳимоя қилиш масаласида ҳеч қандай ташқи босим ва шартларни қабул қилмайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Эсмаил Багаи баёнот берди.
"Tasnim" ахборот агентлиги хабарига кўра, Э. Багаи Эрон томони ўз суверенитети ва хавфсизлигини таъминлашда қатъий эканини таъкидлаган. Вазирлик мулозимининг қайд этишича, расмий Теҳрон АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилаётган ультиматумларни тан олмайди.
"Биз миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш йўлида зарур бўлган барча чораларни кўришда давом этамиз. Ҳар қандай тажовузкор ҳаракат ёки авантюрага нисбатан муносиб ва кескин жавоб қайтарилади", — деди Эсмаил Багаи.