Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Эрон ҳали АҚШнинг можарони ҳал қилиш бўйича таклифига расмий жавоб бермаган. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Теҳрон Вашингтоннинг таклифини Покистон воситачилиги орқали ўрганмоқда ва ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.

Аввалроқ ОАВларда АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш ҳамда Ҳурмуз бўғози атрофидаги кескинликни юмшатиш бўйича келишувга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Axios нашри маълумотига кўра, Вашингтон яқин 48 соат ичида Эрондан жавоб кутмоқда.

Шу билан бирга, Reuters манбалари Эрон расмийлари АҚШ таклифини “амалий режадан кўра истаклар рўйхатига ўхшайди” деб баҳолаётганини ёзган. Исроил томони эса ҳарбий ҳаракатлар яна кучайиши эҳтимолига тайёргарлик кўраётганини билдирган.

Сўнгги ҳафталарда АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият Ҳурмуз бўғози, нефть ташувлари ва минтақадаги хавфсизлик масалалари сабаб яна кескинлашган эди.

Киритилди: 23:11 07.05.2026. Ўқилди: 191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!