Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон–АҚШ музокараларига Россия аралашяпти: Кремль ядровий келишувга ёрдам беришга тайёр

Эрон–АҚШ музокараларига Россия аралашяпти: Кремль ядровий келишувга ёрдам беришга тайёр

Россия Эрон ва АҚШга ҳозирда муҳокама қилинаётган ядровий масала бўйича эҳтимолий келишув тузиш масаласида консенсусга эришишда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда РИА Новостига Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

"Эронлик дўстларимиз музокараларнинг ҳозирги босқичи ҳақида қисқача маълумот беришди, улар барчани қониқтирадиган келишувларга эришишга умид қилишмоқда. Биз бундай кайфиятни олқишладик ва агар барча томонлар ва музокаралар иштирокчилари рози бўлса, консенсусга эришишга ёрдам берадиган ўз хизматларимизни таклиф қилишга тайёрлигимизни яна бир бор билдирдик", — деди Теҳронга ташриф буюрган Руденко.

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Москва Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокараларнинг ижобий якунланишига ва "ҳар икки томонни қониқтирадиган келишувлар тузилишига" умид қилаётганини таъкидлади.

Киритилди: 09:22 21.05.2025. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!