Ал Арабия хабарига кўра, Исломободда ўтаётган Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар ҳозирча тўхтаб қолган ва “музлатилган” ҳолатга келган.
Манбаларга кўра, музокаралар бутунлай бекор қилинмаган, бироқ уларни давом эттириш учун ҳар икки томон ҳам муайян ён беришларга бориши керак.
Покистонлик дипломатнинг айтишича, музокаралардаги силжиш жуда секин кетмоқда.
Асосий тўсиқлардан бири сифатида АҚШнинг денгиз блокадаси тилга олинган бўлиб, Теҳрон музокараларни давом эттириш учун айнан шу чекловлар юмшатилишини талаб қилмоқда.