АҚШ ва Эрон ўзаро англашув меморандуми бўйича мониторинг гуруҳи учун операцион алоқа каналини яратмоқда.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий Доҳада Қатар, Эрон ва Покистон ўртасида бўлиб ўтган иккита учрашув чоғида айтиб ўтди.
"Ўзаро англашув меморандумининг мавжуд камчиликларини расман ҳужжатлаштириш, уларни муҳокама қилиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш учун мониторинг гуруҳи учун эртага қадар операцион алоқа каналини яратиш тўғрисида қарор қабул қилинди", деди у.
Бундан ташқари, Эроннинг музлатилган активлари масаласи муҳокама қилинди:
"Қатар расмийлари, жумладан, Марказий банк вакиллари билан учрашувлар давомида дастлабки 6 миллиард долларнинг бир қисмини сарфлаш билан боғлиқ айрим масалалар муҳокама қилинди. Мамлакатимиз томонидан билдирилган эҳтиёжларга мувофиқ, зарур товарлар сотиб олиниши ва Эронга ўтказилишига қарор қилинди."