Эрон АҚШ билан мулоқот олиб боришга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда Эроннинг БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхонаси Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Баёнотда таъкидланишича, мулоқот ўзаро ҳурмат ва манфаатлар асосида бўлиши керак. Шу билан бирга, Теҳрон босим ҳолатида ўзини ҳимоя қилишини ва қатъий жавоб қайтаришини қайд этди.