Эрон ҳукумати Маҳса Аминийнинг оиласига Францияга учиб кетишга рухсат бермади.
Маҳса Аминийнинг оиласи Андрей Сахаров номидаги Европа парламенти мукофотини олиш учун Францияга бориши керак эди.
“Фикр эркинлиги учун” мукофоти 2022-йилда Эрон ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан сўнг вафот этган Маҳса Аминийга ўлимидан сўнг берилганди.