Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ермак Вашингтонда АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог билан учрашди

 Ермак Вашингтонда АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог билан учрашди

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

"Фронтдаги вазият, Истанбулдаги учрашувлар натижалари, Россияга қарши санкцияларни кучайтиришнинг аҳамияти ва Украинага мудофаа ёрдами масалаларини муҳокама қилдик", – деб ёзди Ермак.

Унинг сўзларига кўра, Россия ўт очишни тўхтатмаслик учун қўлидан келган ҳамма ишни қилмоқда.

"Уруш куч орқали тўхтатилиши керак, чунки Украина тинчликка эришиш учун барча саъй-ҳаракатларни қилмоқда. Аммо агар Россия ўт очишни ихтиёрий равишда тўхтатмаса, биз операциялар ўтказишга ва уларнинг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилишга мажбурмиз", – дея қўшимча қилди Украина президенти девони раҳбари.

Киритилди: 12:18 04.06.2025. Ўқилди: 480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!