Бугун 25 январь, 2021 йил, душанба

O'ZB

"Эркаклик ҳайф..."

"Эркаклик ҳайф..."

Аёли ила яшайдиган, аммо аёли ўзини эрсиздек ҳис қиладиган ҳар бир кимсаларга эркаклик ҳайф...

Бошқа аёлларга чиройли сўзлайдиган, аммо ўз аёли ундан бир оғиз яхши сўз эшитишга муҳтож кимсаларга эркаклик ҳайф...

Аёлига ўзи подшоҳ-у аёли қулдек ёки хизматкор чўридек муомала қиладиган, аёлининг ҳис-туйғулари ва қадр-қимматини бир тийинга олмайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Ўзи сокин ухлайдиган, аёли эса у сабабли маҳзун ва ачинарли ҳолатда йиғлаб ўтирадиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Дағал ва қўпол бўлишни эркаклик деб ҳисоблайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Ғазабкорлик ва зулмкорликни куч-қувват деб ҳисоблайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Аёлига чўридек ёки фақатгина таом пиширувчи ишчидек қарайдиган ёхуд эри келганда соқовдек жим туришини лозим деб биладиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Аслида, ўзи оиланинг етакчиси, оила бахтли саодатли бўлишига масъул бўла туриб, аёлини бунга жавобгар ҳисоблайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф... 

Арзимаган майда-чуйда сабаблар боис уриш-жанжал қиладиган,  аёлини ўзини ҳимоя қилишдан ман этиб, ўзининг эркак эканини пешлайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Аёлнинг ҳуқуқини гўёки у бир ҳайвон ва унинг вазифаси фақатгина таом пишириш, ичимлик тайёрлаш деб биладиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Гарчи Аллоҳ таоло аёлга сўзлашув ва туйғулар неъматини ато этган бўлса-да, аёли унинг олдида гунгдек жим туришини лозим биладиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Айман Ёғий

Ислом – аёлларнинг қадр-қимматини баланд кўтарган, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканини билдирган, уларни эҳтиром қилишга ундаган диндир!

Жобир розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида:

«Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Зотан, уларни Аллоҳнинг омонати ила (никоҳингизга) олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар», деб айтдилар”.

Муслим ривояти.

Бугунги кунда баъзи инсонлар эркак деганда аёлига гапини ўтказа оладиган, гаҳ деса қўлига қўнадиган қилиб олган, айтганини индамай қиладиган, нима деса ҳам айтгани бўлишини шарт деб биладиганларни тушунишади. Бундай кимсалар ҳақиқий эркакликдан узоқ бўлган,  уйда ўзини шердек, кўчада эса қуён боласидек тутадиган, аёлини гарчи лойиқ бўлмаса-да ҳақорат қилиш, сўкиш, уришни гуноҳ деб биладиган қадри ўта паст кимсалардир.

Мен топиб келиб, сенлар еб ўтирибсанлар, дея таъна қиладиганлар бор.

Уйдагилар қуллар, ўзи эса подшоҳ дея биладиганлар бор.

Аслида, бу ҳолатлар эркаклик эмас, зулмкорлик, ҳақига хиёнат ва сохта эркакликдан бошқа нарса эмас.

Кимда шунақа феъллар бўлса ўзгариши лозим. Бўлмасам, бундайин эркакларга ҳайф бўлсин.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

Киритилди: 07:10 01.12.2020. Ўқилди: 4787 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!