Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Эргоферон» таблеткаси иммунитетни кўтариб, коронавирус юқишининг олдини олармиш. Шу ростми?

«Эргоферон» таблеткаси иммунитетни кўтариб, коронавирус юқишининг олдини олармиш. Шу ростми?

Кеча АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди

- Бизга «Эргоферон» ичиш кераклигини уйимизга келиб ҳамширалар айтишаяпти. Бу иммунитетни кўтарармиш. Коронавирус юқишига қарши дейишаяпти. Шу ростми?

Коронавирус инфекциясининг олдини олишда биринчи навбатда санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этиш зарур. Хамширалар фуқароларга энг авволо шуни тушунтиришлари керак, коронавирус ҳамшира даволайдиган касаллик эмас.

Касаллик профилактикаси учун ёки касаллик белгилари намоён бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак, ҳар хил тавсиялар ва рекламадаги препаратлар билан билиб-билмай ўзбошимчалик билан даволаниш натижасида каслликни оғир формасига ўтказиб юбориш мумкин.

Киритилди: 07:35 14.07.2020. Ўқилди: 22820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!