Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўғон яна Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Эрдўғон яна Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан Исроил-Эрон можаросини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Туркия раҳбари девони матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, томонлар икки томонлама ва минтақавий масалаларни, биринчи навбатда Исроил-Эрон қарама-қаршилигини муҳокама қилган.

"Эрдўғон АҚШ президентининг Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога барҳам бериш ва минтақада тинчлик ўрнатиш ҳақидаги сўнгги баёнотларини олқишлади ва бутун минтақага ўт қўйиши мумкин бўлган фалокатнинг олдини олиш учун зудлик билан чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади”, — дейилади идора баёнотида.

Туркия президенти Эрон ядро дастури бўйича келишмовчиликни дипломатия йўли билан ҳал қилишнинг ягона йўли эканини, Анқара бу борада барча саъй-ҳаракатларни қилишга ва ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

"Эрдоған Исроилнинг Эронга ҳужумлари билан бошланган зўравонлик спирали ҳар икки томон учун қайтариб бўлмайдиган иқтисодий ва фуқаролик зарар келтирди ва бу хавфли тенденциянинг олдини олиш керак", - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Туркия ва АҚШ раҳбарлари ҳам телефон орқали мулоқот қилган эди.

Киритилди: 01:00 16.06.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!