Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрдўғон ва Трамп икки томонлама муносабатлар ва глобал муаммоларни муҳокама қилди

Эрдўғон ва Трамп икки томонлама муносабатлар ва глобал муаммоларни муҳокама қилди

Туркия ва АҚШ президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Дональд Трамп телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти маълум қилди.

Томонлар икки томонлама муносабатлар, шунингдек, минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилдилар.

Эрдўғон Туркия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даврда иттифоқчи давлатлар сифатида ривожланишига ишонч билдирди.

У АҚШ президентининг Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатиш бўйича қатъий қадамларини қўллаб-қувватлаб, Туркия можаронинг бошидан бери адолатли ва барқарор тинчликка эришиш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини ва бу йўлда ишлашни давом эттиришини қайд этди.

Эрдўғон Сурияда барқарорликни тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар, янги ҳукумат фаолияти ва сурияликларнинг ўз ватанларига қайтишига имкон берадиган вазиятни нормаллаштириш учун санксияларни бекор қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Туркия раҳбари, АҚШнинг янги даврда терроризмга қарши курашда қадам ташлаши кутилаётганини қайд этиб, шунингдек, икки давлат ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун CAATSA санкцияларини бекор қилиш, F-16 етказиб бериш жараёнини якунлаш ва Туркияни F-35 дастурига қайтариш зарурлигини таъкидлади.

Киритилди: 20:59 16.03.2025. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!