Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Туркия етакчиси маъмуриятининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.
Суҳбат чоғида томонлар Туркия ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни ҳеч қандай шартларсиз тўлиқ тартибга солиш учун сиёсий ирода мавжудлигини таъкидладилар. Икки давлат раҳбарлари икки давлат махсус вакиллари ўртасидаги музокараларни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар ва шу кунгача келишиб олинган масалаларни тасдиқладилар.
Томонлар минтақадаги сўнгги ўзгаришлар ва халқаро кун тартибини ҳам муҳокама қилдилар.