Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва АҚШ президенти Жо Байден телефон орқали мулоқот қилиб, Украина, НАТО ва F-16 етказиб бериш масалаларини муҳокама қилди.
Бу ҳақда Туркия етакчиси маъмуриятига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
“Музокаралар чоғида Украинанинг НАТОдаги позицияси, Швециянинг НАТОга аъзолиги, F-16 самолётларини етказиб бериш ва Туркиянинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлиш жараёни муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, лидерлар НАТО саммитида Вильнюсда шахсан учрашиб, Туркия ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ва минтақавий масалаларни батафсил муҳокама қилишга келишиб олган.